Жаҳон | 15:00 / 20.10.2019
8070
1 дақиқада ўқилади

Кашмирдаги отишмада ҳинд ҳарбийлари ва покистонликлар ҳалок бўлди 

Фото: Reuters /Younis Khaliq

Кашмирнинг Тангдхар туманидаги отишма вақтида Ҳиндистон томондан 2 аскар ва бир фуқаро, Покистондан эса 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, яна 3 нафар ҳинд ва 8 нафар покистонлик фуқаро яраланган. Ҳиндистон армияси вакилининг айтишича, Покистон ҳудудда амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ва Ҳиндистон жавоб чоралари кўришга мажбур бўлган. 

Ҳиндистон томонининг хабар беришича, отишмалар жадал давом этмоқда. 

5 августда Нью-Деҳли Жамму ва Кашмир штатининг тугатилиб, ўрнига иккита иттифоқдош ҳудудлар – Жамму ва Кашмир ҳамда Ладакх ташкил этилишини эълон қилганди. Покистон бу қарорни қоралаган. Кашмирнинг Ҳиндистонга қарашли қисмида мамлакатдан ажралишни қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ҳаракат қилади. Нью-Деҳли Исломободни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади, Покистон эса бу айбловларни рад этиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид