Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: гаджетлар дисплейлари қаришни тезлаштиради
Америкалик олимлар гаджетларнинг ёруғлик диодли дисплейларининг узоқ вақт давомидаги таъсири кўз, мия ҳужайраларини ишдан чиқариши ва қаришни тезлаштиришини аниқлашди.
Орегон университети олимлари гаджетларнинг LED-экранларидан чиқадиган ёруғликнинг кунига 12 соатдан таъсири кўз, мия ҳужайраларини ишдан чиқариши ва қаришни тезлаштиришини аниқлашди. Бу дрозофил пашшаларни гаджетлар дисплейидан чиқадиган ёруғликдан мунтазам равишда нурлантириш борасидаги тажриба орқали маълум бўлди.
Тажриба натижасида ҳашаротлар учаётганида мўлжал олиш қобилиятини йўқотган. Бу эса LED-мониторлар уларга қаралмаса ҳам зарар етказиши мумкинлигини билдиради.
Шу билан бирга, мунтазам равишда LED-мониторлар билан ишлаш инсон умрини қисақртирадими-йўқми ҳозирча аниқланмаган.
Аввалроқ Торонто университети олимлари ёруғлик диодлари таъсирида инсонда уйқу гормони ишлаб чиқарилиши бузилишини аниқлашганди.
Мавзуга оид
14:44 / 11.11.2025
Beekeeb Toucan: клавиатура ва сичқончани бирлаштирган ноодатий гаджет
10:50 / 27.10.2025
Nike югуришни осонлаштирувчи “робот оёқ” яратди
16:02 / 23.10.2025
Xiaomi оддий эшикларни ҳам “ақлли” қилади!
14:42 / 22.10.2025