Технология | 16:02 / 23.10.2025
3349
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi оддий эшикларни ҳам “ақлли” қилади!

Xiaomi янги Self-Install Smart Lock номли ақлли қулфни тақдим этди. У мавжуд эшик қулфининг устига ўрнатилади — эски қулфни олиб ташлаш шарт эмас. Қурилма Европа услубидаги ва Скандинавия каби турли қулф турларига мос келади.

Фото: Xiaomi

Тўпламга блокировка механизми ва сенсорли клавиатура киради; исталган вақтда қўшимча эшик сенсори сотиб олиб, auto-lock функциясини ёқиш мумкин.

Қулфни очиш усуллари: бармоқ изи, вақтинчалик ёки доимий парол, смартфон иловаси ёки оддий калит. Ташқи блок IP65 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган ва бузиб киришга уриниш аниқланганда дарҳол телефонингизга билдиришнома юборади. Қурилма Маттер стандартини қўллаб-қувватлайди ва Apple, HomeKit, Google Home ҳамда Alexa билан интеграциялаш имконини беради.

Қизиқ ҳолатлар: болангиз мактабдан эрта қайтганида вақтинчалик парол билан кириши ва сизнинг иловада жараённи реал вақтда кузатишингиз, ёки меҳмонингиз келганда масофадан туриб эшикни очиб беришингиз мумкин.

Нарх ва сотув бошланиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид