Монитор ва планшетлардан фойдаланишда камида 70 см масофа сақланиши шарт, иш жойларига эътибор қаратилган табиий ёруғлик таъминланиши лозим. Шунингдек, болаларда мунтазам кўз гимнастикасини бажариш одатини шакллантириш тавсия этилади, бу кўз чарчоғини олдини олиш ва кўриш қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ёшга мос гаджетдан фойдаланиш муддатлари қуйидагича белгиланган:
- 5 ёшгача болалар учун электрон воситалардан фойдаланиш умуман тақиқланади;
- 1–4 синф ўқувчилари дарс вақтида 10–20 дақиқа гаджетдан фойдаланиши мумкин;
- 5–11 синф ўқувчилари дарс вақтида 15–35 дақиқа мўлжалланган;
- уй ва мактабдаги умумий фойдаланиш вақти синф даражасига қараб 80–170 дақиқа оралиғида белгиланади.
Шу орқали болаларнинг кўз саломатлигини ҳимоя қилиш, электрон қурилмалардан соғлом фойдаланиш одатини шакллантириш ва кўз чарчоғи ва кўриш қобилиятига таъсир қилувчи хавфларни камайтириш мақсад қилинган.











