Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва АҚШ Сурия чегарасида хавфсизлик ҳудудини ташкил этишга келишиб олди
Фото: Getty Images
Туркия президентининг маслаҳатчиси Ясин Актай Анқара ва Вашингтон Туркия-Сурия чегарасида хавфсизлик ҳудудини ташкил этишга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
Актайнинг таъкидлашича, икки томонлама учрашув давомида хавфсизлик ҳудудининг кенглиги муҳокама қилинган. Унинг кенглиги 32 кмни, узунлиги эса 444 кмни ташкил қилади.
Таъкидланишича, ушбу ҳудудга Фрот дарёсининг Ар-Раққа ва Даур-аз-Зор вилоятларини ўз ичига олувчи шарқий қисми киради.
Актайнинг қўшимча қилишича, АҚШда ёзма келишувнинг йўқлиги бу масала бўйича ҳамфикрлик йўқлигини билдирмайди.
Туркия президенти маслаҳатчисининг таъкидлашича, Вашингтон ва Анқаранинг хавфсизлик ҳудудидаги ҳамкорлиги НАТО аъзолари сифатида икки давлат ўртасидаги муносабатлар доирасида амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025