Жаҳон | 18:00 / 21.10.2019
13595
2 дақиқада ўқилади

Австралия газеталари бош саҳифалари «цензураланган» кўринишда чиқди

Австралияда журналистлар ўзига хос норозилик акцияси уюштиришди. Душанба куни мамлакатдаги етакчи нашрлар давлат томонидан қилинаётган босимга норозилик сифатида муқоваларидаги мақолаларнинг матнлари устига қора чизиқ тортилди, муқоавалар «Махфий. Нашр қилиш учун эмас» муҳри билан чиқарилди.

Фото: EPA/Vostock-photo

 ОАВ бу орқали цензурага қарши бирлашди.

Ушбу акцияда Sydney Morning Herald, The Age, The Australian, Guardian, ABC, SBS нашрлари, News Corp Australia ва Nine корпорациялари иштирок этмоқда.

Акция ташкилотчиси - Австралиянинг етакчи нашрлари бирлашган «Билиш ҳуқуқи» коалициясидир.

Журналистларнинг ҳисоблашича, миллий хавфсизлик ҳақидаги қонун туфайли австралияликнинг айнан шундай ҳуқуқи бузилмоқда.

Фото: AAP Image/Lukas Coch/via REUTERS

Журналистлар нимадан норози?

Июнь ойида полиция News Corp корпорацияси журналистининг Канберрадаги уйи ва Сиднейдаги Australian Broadcasting Corp (ABC)нинг Сиднейдаги таҳририятида тинтув ўтказганидан сўнг ўзаро рақобатдаги нашрлар цензурага қарши бирлашишди. Тинтувлар ҳукуматга тегишли махфий ҳужжатлар сизиб чиқиб кетиши бўйича қўзғатилган иш доирасида ўтказилганди. Ушбу иш бўйича бир неча журналистга айблов эълон қилиниши мумкин эди.

21 октябрь куни мамлакат бош вазири Скотт Моррисон журналистлар суд қилинмаслигига кафолат беришдан бош тортди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, 2001 йилдан буён Австралияда хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасида 70дан ортиқ қонун қабул қилинган бўлиб, улар матбуот эркинлигига таъсир кўрсатган. Шунингдек, уларнинг қайд этишича, ҳукумат нафақат ҳарбийлар ва махсус хизматлар тўғрисидаги маълумотларни, балки қариялар уйларидаги ёмон шароитлар, хорижликларга сотилган қишлоқ хўжалик ерлари майдони тўғрисидаги маълумотларни ҳам махфийлаштиришга уринмоқда.

Мавзуга оид