15:45 / 21.10.2019
2
30088

Назарбоевнинг ваколатлари кенгайтирилди. У кадрлар сиёсати устидан тўлиқ назоратга эга бўлди

Қозоғистонда бундан буён ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирларидан ташқари бошқа вазирлар ва юқори органлар раҳбарларини тайинлаш Нурсултон Назарбоев билан келишилганидан сўнг амалга оширилади.

Фото: РИА Новости

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ҳокимияти органлари тизимида кадрлар сиёсати соҳасидаги ваколатларини кенгайтирувчи фармонни имзолади.  

Фармонга мувофиқ, ТИВ, ИИВ ва мудофаа вазирларидан ташқари бошқа вазирларни тайинлаш Нурсултон Назарбоев билан келишилганидан сўнг тайинланади. 

Бундан ташқари, бевосита Қозоғистон президентига бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органлар раҳбарлари ҳам Назарбоев билан келишилганидан кейингина тайинланади.

Президентга бевосита бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органларга президент маъмурияти, бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, давлат хизматлари ишлари бўйича ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги, миллий банк, республика гвардияси, ташқи разведка хизмати, президентни қўриқлаш хизмати, республика бюджети ижро этилишини назорат қилувчи ҳисоб қўмитаси, президент ишлари бошқармаси, коррупцияга қарши курашиш агентлиги киради.

Шу билан бирга, вилоятлар, республика аҳамиятига шаҳарлар ва пойтахт ҳокимлари ҳам биринчи президент билан келишув асосида тайинланиши лозим.

Қозоғистонни қарийб 30 йил бошқарган Назарбоев шу йилнинг мартида президентлик ваколатларини топширганди. У хавфсизлик кенгаши ва Nur Otan партияси раҳбарилигини ўзида қолдирди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top