21:18 / 21.10.2019
1
15863

Хитой бойлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетди

Швейцариянинг Credit Suisse банки тадқиқотига кўра, илк бор хитойлик бойлар сони америкалик бойлар сонидан ошиб кетган.

Фото: Global Look Press/Wang Gang

Хитой биринчи бор бойлар сони бўйича АҚШни ортда қолдирди. Экспертларнинг ҳисоблашларига кўра, Хитойда бойлар сони 100 млн кишидан ортиқ, АҚШда эса 99 млн киши.

Аммо шунга қарамай, Хитой миллионерлар сони бўйича АҚШдан ортда. Хитойда бойлиги 1 млн доллардан ортиқ кишилар 4,4 млн нафар бўлса, АҚШда бу рақам 18,6 млн кишини ташкил этади.

Бутун дунё бўйича эса бойлиги 1 млн доллардан ортиқ кишилар 2019 йилнинг иккинчи ярми ҳолатига 46,8 млн нафарни ташкил этган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top