Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи янги авиайўналиш очилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Гуанчжоу йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширди. Янги авиақатнов Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
28 май куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Тошкент–Гуанчжоу йўналиши бўйича илк рейс амалга оширилди.
Хитойнинг Гуандун провинцияси маркази ҳисобланган Гуанчжоу шаҳридаги Байюнь халқаро аэропортида рейс экипажи ва йўловчилар минтақа авиация ҳукумати, аэропорт маъмурияти, авиакомпания раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Гуанчжоу Байюнь халқаро аэропорти бош директори ўринбосари Ци Яоминнинг таъкидлашича, янги йўналиш нафақат икки шаҳар ўртасидаги ҳаво қатновини кенгайтиради, балки қадимий Буюк ипак йўлининг замонавий давоми сифатида ҳам аҳамият касб этади.
Унинг қайд этишича, Хитойнинг йирик халқаро савдо марказларидан бири бўлган Гуанчжоу ҳамда Марказий Осиёнинг муҳим транспорт-логистика маркази саналган Тошкент ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатнов савдо, сармоя ва маданий-гуманитар алоқалар ривожига янги туртки беради.
Хитойлик сайёҳлар ҳам янги парвозларни ижобий баҳолаб, улар Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, хусусан Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларнинг дунёга машҳур обидалари билан танишиш имкониятларини кенгайтиришини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Тошкент–Гуанчжоу йўналиши бўйича парвозлар 28 майдан бошлаб ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилади. Шу билан бирга, Гуандун провинциясидан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновлар сони ҳафтасига 12 тага етди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026