Ўзбекистон | 13:50 / 22.10.2019
9194
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раисига матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг хулосасига биноан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби, бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Меҳрибон Рауфовна Маметова тайинланди.

Меҳрибон Маметова (1986 йилда туғилган) 2012 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, журналистика бўйича магистр академик даражасига эга.

2006 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида, 2016-2018 йилларда «Нефть ва газ» илмий-техник журнали директори, шунингдек, 2017 йилдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телерадиоканали «Ахборот» дастури таҳририятида муҳаррир лавозимида ишлаб келган.

Меҳрибон Маметова 2011 йилда «Йилнинг энг яхши журналисти-2010» республика кўрик-танлови ғолиби, 2013 йилда эса VIII «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг «Интернет - журналистикаси» номинацияси бўйича ғолиби ҳисобланади.

Ҳозирда Меҳрибон Маметова Facebook ижтимоий тармоғидаги «Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари» очиқ гуруҳининг администратори ҳам ҳисобланади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг матбуот котиби, бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси билан 71 281-15-68 ёки 71 281-15-67 (ички 232) рақамига қўнғироқ қилиб боғланиш мумкин.

Мавзуга оид