07:57 / 22.10.2019
0
6833

Онлайн аукционда 3,8 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 14-20 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖда 916,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 13,5 %га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 27 %га ўсиб, 439,1 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 721,1 млрд сўмдан 807,2 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 1,3 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида полимер маҳсулотларнинг улуши 85 %, пахта толасининг улуши 9 % ва мотор мойининг улуши 6 %ни ташкил этди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 25,4 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 3,3 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 13 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 784 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,8 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 18,9 % биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,9 % иккинчи ва 32,3 % учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top