Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Жонсонга Сурия чегарасида учрашишни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга Истанбул ёки Туркиянинг Сурия билан чегарадош шаҳарларидан учрашишни таклиф қилганини айтди.
"Икки кун аввал менга Борис Жонсон қўнғироқ қилиб, Меркель ва Макрон билан тўрталамиз Лондонда учрашишимизни таклиф қилди. Унга Истанбулда ёки чегарага яқин бўлган Шонлиурфа ё Газиантепда учрашганимиз маъқул деб жавоб бердим", - деди Эрдўған. Бу ҳақда Haberturk телеканали хабар бермоқда.
Туркия етакчисининг сўзларига кўра, агарда ҳамкасблари Туркияга келишни исташмаса, бундай учрашув 3-4 декабрь кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо мамлакатлар саммити доирасида ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ Франция президенти Эмманюэль Макрон Франция, Германия, Буюк Британия ва Туркия раҳбарлари Лондонда учрашиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
20:33 / 30.05.2026