Миллий брендлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон 100 давлат ичида 70-ўринда
Brand Finance’нинг охирги тадқиқотига кўра, дунёнинг энг қиммат миллий брендлари АҚШ, Хитой ва Германия бўлиб қолмоқда. Рейтингда 100 та давлат баҳоланган.
АҚШнинг миллий бренди баҳоланиши 2018 йилга нисбатан 7,2 фоизга ўсиб, 27,751 трлн долларгача, Хитойники 40,5 фоизга юқорилаб, 19,486 трлн долларгача етган. Германия бренди эса 5,7 фоизга арзонлашиб, 4,855 трлн долларни ташкил қилган.
Бренднинг баҳоланишида давлатнинг ялпи ички маҳсулоти, инвестициявий ва туристик жозибадорлиги, сиёсати ва савдо қоидалари, ижтимоий жиҳатлари ва бошқа мезонлар ҳисобга олинган.
Япония аввалги 5-ўриндан 4-ўринга кўтарилган, унинг бренди 26 фоизга қимматлаб, 4,533 трлн долларга етган. 5- ўринни Британия 3,851 трлн долларлик кўрсаткич билан эгаллаган. Франция 6-ўринни (4 фоиз арзонлашган, 3,097 трлн доллар), 7-ўринни Ҳиндистон (+18,7 фоиз, 2,562 трлн доллар), 8-ўринни Канада (-1,8 фоиз, 2,183 трлн доллар), 9-ўринни Жанубий Корея (+6,7 фоиз, 2,135 трлн доллар) ва Италия 10-ўринни (-4,7 фоиз, 2,11 трлн доллар) эгаллаган.
МДҲ давлатларидан Россия 14-ўринни, Қозоғистон 51-ўринни, Украина 56-ўринни, Ўзбекистон 70-ўринни, Туркманистон 79-ўринни, Озарбойжон 86-ўринни эгаллаган.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2018 йилга нисбатан рейтингини 2 позицияга яхшилаб, 72-ўриндан 70-ўринга кўтарилган.
Гана (67,1 фоиз), Уганда (55,7 фоиз) ва Парагвай (55,4 фоиз) брендлари энг кўп қимматлашган.
Рейтингнинг сўнгги ўринларини Камерун, Камбожа ва Гондурас эгаллаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025