Жамият | 17:30 / 23.10.2019
3768
3 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат стоматология институти талабаси халқаро олимпиада ғолиби бўлди

21-22 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида «Стоматология Юга-2019» халқаро олимпиадаси ўтказилди.

Ушбу олимпиадада 18та етакчи тиббий олий таълим муассасалари, жумладан, Волгоград давлат тиббиёт университети, Кубан давлат тиббиёт университети, Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети, Биринчи Москва Давлат Тиббиёт Университети, Киров давлат тиббиёт университети, И.П.Павлова номидаги Рязан давлат тиббиёт университети, Пятигорск тиббиёт ва фармацевтика институти, Қозон давлат тиббиёт университети, Приволжье тиббий тадқиқот университети, Бошқирдистон давлат тиббиёт университети, Қарағанда тиббиёт университети, Астана тиббиёт университети, Қозоғистон-Россия тиббиёт университети, Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети, Бухоро, Самарқанд ва Андижон тиббиёт институтлари ҳамда Тошкент давлат стоматология институтидан вакиллар қатнашди.

Ўзбекистон давлат академик рус драма театрида бўлиб ўтган тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов кириш сўзи билан очиб берди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев ва меҳмонлар халқаро танловнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.

Тошкент давлат стоматология институти ректори Жасур Ризаев

Олимпиадада тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори курсларида таҳсил олаётган 5 нафар талабадан иборат жамоалари иштирок этди. Олимпиада терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, хирургик стоматология, болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишларида олиб борилди. Танловни халқаро тажрибага эга бўлган олимлар баҳолаб борди.

«Таъкидлаш жоизки, ушбу танловга юртимиз номидан қатнашган Тошкент давлат стоматология институти талабалари 2та 1-ўрин, 2та 2-ўрин, 1та 3-ўрин ва 1та мутлақ ғолиб иштирокчи билан энг юқори ўринларни эгаллади. Ушбу институт талабаси Диёра Исанова халқаро олимпиаданинг мутлақ ғолибаси бўлди. Умумжамоа ҳисобида Киров давлат тиббиёт университети ва Кубан давлат тиббиёт университети юқори ўринларни эгаллади.

Олимпиада доирасида шунингдек, тиббиёт муассасаларининг тақдимотлари ва конференциялари ҳам ўтказилди. Ушбу тадбир нафақат талабаларнинг билимларини амалда синаб кўриш, балки халқаро тажриба алмашиш имкониятини ҳам яратди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти