Курдлар Туркияни тақиқланган кимёвий қурол ва оқ фосфор қўллашда айблади

Фото: Emrah Gurel / AP
Курдларнинг “Сурия демократик кенгаши” вакиласи Илҳом Аҳмад Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ конгрессменлари ва сенаторлари билан ўтган учрашувда Туркияни “Тинчлик булоғи” амалиёти вақтида тақиқланган қуролларни қўллашда айблади.
Rudaw агентлигининг хабар беришича, Аҳмад турк ҳарбийлари Сурия шимолида халқаро конвенциялар билан тақиқланган кимёвий қурол ва оқ фосфор қўллаётганини таъкидлаб ўтган. У бунинг исботи сифатида фосфордан куйишга хос жароҳатлар олган бола суратини кўрсатган.
Шу билан бирга, Аҳмаднинг таъкидлашича, Туркия томонида жанг қилаётган мухолифат жангчилари эгаллаб олинган курд ҳудудларида тинч аҳолига қаттиққўллик қилмоқда, жумладан асирларни отиб ташламоқда.
Туркия армияси Сурия шимолида оқ фосфор қўллаётгани ҳақидаги хабарлар 17 октябрда олинган. Ушбу қурол қўлланиши оқибатида жабрланганлар Рас-ал-Айн шаҳри шифохоналарига етказилганлари таъкидланган.
Бироқ турк ҳарбийлари оқ фосфор ёки кимёвий қурол қўллашганини қатъиян рад этишган. Анқарада бундай воситаларга эга эмасликлари таъкидланган.
Шунингдек, Туркия томонидан тақиқланган қурол қўлланганини мустақил томонлар тасдиқламаган.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди
Жамият | 11:31
-
Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграцияси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:30
-
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
Ўзбекистон | 10:01
-
Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Жамият | 09:59
Мавзуга оид

19:47 / 16.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: янги ҳукумат буни ҳал қилишга ваъда бермоқда, аммо саволлар очиқ қолмоқда

10:24 / 16.03.2025
Асад даврида Сурияда 150 минг киши бедарак йўқолган. Оммавий қабрлар биродарлик қабристонлари, ертўлалар ва омборларда топилмоқда

16:59 / 14.03.2025
Суриянинг янги президенти 5 йиллик ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади

14:23 / 13.03.2025