Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотадаги 1080та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Тошкент вилояти Зангиота туманининг бир неча ҳудудлари кесишмасидаги газ қувурларида авария ҳолати юз берди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабарига кўра, айни дамда газ таъминоти корхонаси ишчи гуруҳи томонидан мазкур авария ҳолатини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Таъмирлаш ишларининг техника хавфсизлиги қоидаларига кўра, 2019 йил 24 октябрь куни, Зангиота туманининг «Тариқтешар», «Қуёшли», «Туябўғиз» ва «Туркистон» МФЙлари ҳудудидаги жами 1080 та аҳоли хонадонларида соат 14:00 дан 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026