Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия ҳукуматига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади
44 ёшли Софи Вильмес илгари Бельгия молия вазири лавозимида эди. У бош вазир, Европа кенгашининг бўлажак раҳбари Шарль Мишель ўрнини эгаллади.
Бельгиялик сиёсатчи Софи Вильмес қироллик бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда қироллик саройининг Twitter саҳифасида маълум қилинди. У Бельгия ҳукумати тарихида ушбу лавозимга тайинланган илк аёл бўлди.
"Софи Вильмес Брюсселдаги қироллик саройида қабул қилинди. У бош вазир лавозимига тайинланади", - дейилади хабарда.
AFP агентлигининг аниқлик киритишича, Вильмес Бельгия ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
44 ёшли Софи Вильмес илгари Бельгия молия вазири лавозимида эди. У бош вазир, Европа кенгашининг бўлажак раҳбари Шарль Мишель ўрнини эгаллади.