Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий терма жамоанинг ноябрь ойидаги ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби маълум
Фото: Tribuna.uz
Ўзбекистон миллий жамоаси 14 ва 19 ноябрь кунлари ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинларни ўтказади. Ушбу ўйинлар учун тайёргарлик йиғини 2 ноябрдан бошланади.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, бош мураббий Вадим Абрамов йиғинга 32 футболчини чақирган.
9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Қирғизистонга қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг расмий ўйинлар учун 23 футболчи саралаб олинади.
Дарвозабонлар: Элдор Суюнов («Пахтакор»), Санжар Қувватов («Пахтакор»), Абдумавлон Абдужалилов («Бунёдкор»).
Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Рустам Ашурматов («Гвангжу», Жанубий Корея), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»), Олег Зотеев («Локомотив»), Шароф Муҳиддинов («Насаф»), Акбар Исматуллаев («Металлург»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»).
Яримҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ», Хитой), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Азиз Ғаниев («Насаф»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану», Малайзия), Икром Алибоев («Сеул ФК», Жанубий Корея), Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Аброр Исмоилов («Сурхон»), Музаффар Музаффаров («Металлург»), Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»), Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»), Жамшид Искандеров («Локомотив»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов», Россия), Игор Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдуҳолиқов («Хорфаккан», БАА), Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»).
Мавзуга оид
17:58 / 23.12.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
00:07 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025