Light | 18:00 / 27.10.2019
50301
3 дақиқада ўқилади

Учувчи – энг яхши фотограф? Парвозда олинган суратлар

Учувчилик касби стресслар ва катта масъулият билан чамбарчас боғлиқ. Бу касбни эгаллашни истаганлар руҳан тетик, пўлатдек асаб соҳиби бўлиши керак.

Киши ана шундай улкан орзусига эришиб, учувчига айланганида, дунёдаги энг гўзал гўшаларни кўриш имконини берувчи энг олди қатордаги жой «чипта»сини қўлга киритади.

Польшанинг LOT авиакомпанияси учувчиларидан парвоз вақтида қандай манзараларга гувоҳ бўлишларини сўрашди. Улар фотоаппаратни олиб, ана шу саволга жавоб бердилар. Big picture тақдим этган суратлар жамланмасини кўриб, учувчилар – дунёдаги энг яхши фотографлар, деган фикрга бориш мумкин. Томоша қилинг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Фредерик Шопен номидаги Варшава аэропорти. Қўнишга тайёргарлик

Фото: Михал Мазур, Embraer 170 иккинчи учувчиси, LOT Polish Airlines

Варшавадан Будапештга бориш маршрутидаги Татра тоғлари узра қуёш ботиши

Фото: Эмануэль Гжегошко, Bombardier Q400 иккинчи учувчиси, LOT Polish Airlines

Варшавага қўниш олдидан Кампиносс ўрмони устидан учиш. Санкт-Петербургдан Варшавага борувчи рейс

Фото: Бартош Цибиховски, Embraer 175 капитани, LOT Polish Airlines

Германия осмонида қуёш чиқиши манзараси. Варшава – Нью-Йорк рейси

Фото: Мирослав Капитан, Boeing 787 капитани, LOT Polish Airlines

Қарама-қарши йўналишда учаётган самолёт. Варшавадан Ҳамбургга кечки рейс

Фото: Патрик Бялек, Bombardier Q400 иккинчи учувчиси, LOT Polish Airlines

Шопен номидаги аэропортда қўниш йўлакчасига кириш. Варшава, трансатлантик парвоз

Фото: Мирослав Капитан, Boeing 787 капитани, LOT Polish Airlines

Шецин шаҳридан Варшавага ички парвоз. Булутлар ва ботаётган қуёшдан таралаётган нур

Фото: Патрик Бялек, Bombardier Q400 иккинчи учувчиси, LOT Polish Airlines

Boeing 777 крейсер баландлигида. Катталаштириш функцияси билан LOT самолёти пастидан учиб ўтган бошқа бир самолётни суратга олишга муваффақ бўлинган

Фото: Себастьян Бурчицки, Embraer 175 иккинчи учувчиси, LOT Polish Airlines

Таха дарёси, Испания. Варшава-Мадрид рейси

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Германиянинг жанубий қисмидан парвоз. Варшавадан Мадридга учаётган рейс. Кун-тун чизиғини кўриш мумкин: ўнг томонда ёруғлик ёрқинроқ, у ўтиб бораётган куннинг сўнгги нурлари. Қоронғироқ қисми эса – тобора яқинлашаётган тун

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Шимолий денгиз устида тонг отмоқда. Варшава-Лондон рейси

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Босфор бўғози ва тунги Истамбул. Варшава-Тель-Авив рейси

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Қўниш йўлакчасига кириш вақтида.  Ҳитроу аэропорти, Лондон

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Франция жанубидаги Сент-Мари-де-ла-Мер коммунаси устидан учиб ўтиш. Варшава-Барселона рейси

Фото: Януш Татарчук, Boeing 737 капитани, LOT Polish Airlines

Мавзуга оид