Mario Tama / Getty Images

Январ ойида Калифорнияда ҳалокатли ўрмон ёнғинлари бўлиб ўтди. Сабаби – табиий ва инсоний омиллар бир вақтга тўғри келиши эди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлди. Лос-Анжелесда, жумладан, Ҳолливудда, беш мингдан ортиқ уй ёниб кетди, улар орасида Мел Гибсон, Билли Кристал, Жефф Бриджес, Бен Аффлек, Пэрис Ҳилтон ва бошқа кўплаб машҳурларнинг ҳам уйлари бор эди. Шунингдек, кўплаб модернистик архитектура ёдгорликлари ёниб кетди: ҳашаматли уйлар, черковлар ва бутун посёлкалар.

Giuseppe Distefano / AFP / Scanpix / LETA

Феврал ойида Сицилияда Этна вулқони отилди. Бу деярли ҳар йили рўй беради, баъзида эса йилига бир неча марта. Бу сафаргиси жиддий талафотларсиз кечди.

Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA

Март ойи бошида ўтказилган «Оскар» тақдимотида стриптиз барда ишловчи аёлнинг россиялик олигарх ўғли билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинган «Анора» филми асосий совринларни қўлга киритди: Шон Бейкер энг яхши сценарийнавис, режиссёр ва монтажёр сифатида тақдирланди, Майки Мэдисон – энг яхши актриса деб тан олинди. Шунингдек, «Анора» «Энг яхши филм» номинациясида ғолиб чиқди. Юра Борисов (фотода ўнгда) – иккинчи пландаги энг яхши эркак роли учун даъвогарлик қилган илк россиялик актёр бўлди. «Анора» 2024 йилдаёқ Канн кинофестивалида Олтин палма япроғи мукофотини қўлга киритганди. 

Сергей Бобилев / РИА Новости / Спутник / Profimedia

Россия қўшини март ойи ўрталарида Суджани озод этди – Украина қуролли кучлари Курск областидаги бу шаҳарни 2024 йил августида амалга оширилган кутилмаган ҳужум вақтида эгаллаб олганди. Курск областида 2022 йилдаёқ мудофаа иншоотлари қурилганди, аммо коррупция туфайли улар яроқсиз ҳолда экани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан бир неча жиноий иш очилди, Курск области собиқ губернатори Алексей Смирнов ҳам ҳибсга олинди (2022 йилда у област ҳукумати раҳбари бўлган). 2022 йилда област губернатори бўлган, кейинроқ транспорт вазирига айланган Роман Старовойт истеъфога чиқарилди. Кўп ўтмай у ўз жонига қасд қилади.