Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ шаҳарларида талабаларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтмоқда
Фото: REUTERS
Талабалар зудлик билан ислоҳотлар ўтказилишини ва битирувчиларга ишга жойлашиш имконияти яратилишини талаб қилмоқда.
Ироқнинг Бағдод ва бошқа қатор жанубий шаҳарларида талабаларнинг оммавий намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Al Hadas телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, Басра, Ан-Нажаф, Амар, Ад-Девония, Майсан шаҳарларида ёшлар орасидаги юқори даражадаги ишсизлик ва ёмон турмуш шароитларига қарши намойишларга кўплаб талабалар чиққан.
Бағдоддаги иш ташлашларга мактаб ўқувчилари ва талабалар қўшилган. Улар зудлик билан ислоҳотлар ўтказилишини ва битирувчиларга ишга жойлашиш имконияти яратилишини талаб қилмоқда.
Ироқ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссияси маълумотларига кўра, ўтган жума кунидан буён Бағдод ва бошқа вилоятлардаги намойишлар давомида 74 киши ҳалок бўлган, 3,6 мингга яқин киши турли даражада жароҳат олган.
Мавзуга оид
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
18:10 / 14.01.2026