11:06 / 30.10.2019
0
5084

Ўзбекистонда крипто-биржа савдоларни амалга ошириш қоидалари эълон қилинди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда крипто-биржа савдоларни амалга ошириш қоидалари эълон қилинди. Тегишли ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Белгилаб қўйилишича:

крипто-активлар Ўзбекистон Республикасида тўлов воситаси ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин эмас;

крипто-биржалар ўзларини электрон савдо майдончаси орқали Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан операциялар амалга оширишга йўл қўймаслиги лозим, уларнинг мулкидаги крипто-активларни сотиш бўйича битимлар бундан мустасно;

крипто-биржалар ўзларини электрон савдо майдончаси орқали операциялар олиб боришга савдолар иштирокчиларга уларни мажбурий идентификация ўтказиш механизмини амалга оширилгандан сўнг рухсат беришга ҳақли;

крипто-биржа битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни хорижий валютада ўтказишга крипто-биржаларни крипто-биржа битимларини электрон тизимида бўлган крипто-биржада амалга оширилган крипто-биржа битимлари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади.

Крипто-биржа қўйидагиларга мажбур:

пул маблағларининг (шахсий пул маблағлари ва мижозларнинг маблағлари крипто-биржани турли банк ҳисоб-рақамларида жойлаштирилади), крипто-биржанинг ҳамда мижозларнинг крипто-биржадаги крипто-актив ва токенлари (криптоҳамёнларнинг турли манзилларида (идентифакторларда) сақланиши) алоҳида ҳисоби ва сақланишини таъминлаш. Икки ва ундан ортиқ мижозларнинг пул, крипто-актив ва токенларини қўшма ҳисобини олиб бориш тақиқланади;

алоқа воситалари ёрдамида мижозлар билан олиб борилаётган музокараларни аудиоёзув (видеоёзув)ини олиб бориш (мижозлари олдиндан мажбурий хабардор қилган ҳолда), мижозлар билан ёзишмалар, аудиоёзув (видеоёзув)лар амалга оширилган (пайдо бўлган) санадан беш йилдан кам бўлмаган даврдаги барча ёзишмалар ҳамда аудиоёзув (видеоёзув)ларни сақлаш;

ҳар кун якунлари бўйича мижозлар томонидан амалга оширилган битимлар (операциялар) ҳақида барча маълумотларни захирали нусхалашни амалга ошириш;

ушбу Қоидалари талабларига асосан мижозларнинг крипто-актив ва токенларни хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) сотиш ёки бир турдаги крипто-актив ва токенларни бошқа турдаги крипто-актив ва токенларга алмаштириш ҳақидаги буюртмаларни, имкони мавжуд бўлганда, ижросини таъминлаш (шу жумладан, крипто-биржа электрон майдончасида қарама-қарши буюртмалар мавжуд бўлганда);

крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахслар томонидан ушбу Қоидалар, крипто-биржа фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ва унинг локал ҳужжатларини билишини таъминловчи чораларни кўриш;

мижозлар томонидан крипто-биржага крипто-биржадаги пул, крипто-актив ва токенларни қайтариш (ўтказиш) ҳақидаги кўрсатмаларни ҳамда керак бўлганда мижозларнинг бошқа кўрсатма ва ҳаракатларини тасдиқланишини амалга оширишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган бошқа талабларни бажариш.

Крипто-биржа қонун ҳужжатлари ва (ёки) ушбу Қоидаларни бузилишини аниқлаш мақсадида крипто-актив ва токенлар билан битмлар устидан ҳам назоратини амалга ошириш мажбур. Крипто-биржа томонидан шу турдаги бузилишлар аниқланганда уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтармасликка чораларни кўриши лозим.

Крипто-биржа томонидан аниқланган қонун ҳужжатлари ва (ёки) ушбу Қоидалар бузилишнинг ҳар бир ҳолати юзасидан маълумот (шу жумладан, мазкур ҳолат бўлганлигини тасдиқловчи) кўрсатилган ҳолат аниқланган санадан беш йил давомида сақланиши лозим. Қонун ҳужжатлари билан бошқа муддат белгиланмаган тақдирда, крипто-биржа ваколатли орган ёки бошқа манфаатдор давлат органлардан сўровнома келиб тушган санасидан беш иш куни кечикмаган ҳолда ваколатли орган ёки тегишли манфаатдор органга айтиб ўтилган ҳолатлар ҳақидаги маълумотни маълум қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноят аломатлари кўрсатувчи маълумотлар аниқланган тақдирда крипто-биржа дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ёзма равишда хабар бериши мажбур.

Жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари, крипто-биржада фақат ўз мулкида бўлган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига сотишга доир битимларни тузишга ҳақли.

Амалга оширилаётган битим (операция)ларни тўлиқ анонимлаштириш принципларига асосланган крипто-активлар турлари билан крипто-биржада операциялар амалга ошириш тақиқланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top