Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро атом энергияси агентлигига янги бош директор тайинланди
Фото: AP
Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бошқарувчилар кенгаши Аргентинанинг доимий вакили Рафаэл Гроссини агентлик янги бош директори этиб тайинлади.
Июль ойида ХАЭА бош директори, 2009 йилдан бери агентликка раҳбарлик қилиб келган Юкия Амано вафот этгани маълум бўлди. Унинг ўлимидан сўнг, Руминиянинг ушбу ташкилотдаги собиқ вакили Корнел Феруцэ ХАЭА бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
ХАЭА бош директорини ташкилотнинг бошқарув кенгаши тайинлаш ваколатига эга. Шундан кейин номзод Бош конференция томонидан маъқулланади, унда ташкилотга аъзо барча давлатлар қатнашади.
Овоз беришда тўрт нафар номзод иштирок этди: Гросси ва Феруцэ, шунингдек, Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилотининг тайёрлов комиссияси ижрочи котиби Лассина Зербо ҳамда Словакия вакили Марта Жакова. Душанба куни бошланган бош директорни сайлашнинг охирги босқичига Феруцэ ва Гросси чиқди. Ғолиб бўлиш учун номзод овозларнинг учдан икки қисмини олиши керак эди.
Мавзуга оид
10:44 / 10.11.2025
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш ҳужжатини АЭХАга топширди
12:12 / 17.09.2025
АЭХА Запорижжя АЭС яқинидаги отишма ва тутун ҳақида хабар берди
18:48 / 09.07.2025
ХАЭА раҳбари Европа давлатларини ядро қуролига эга бўлишга уринишдан қайтарди
20:48 / 08.07.2025