Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:35 / 01.11.2019
5511
1 дақиқада ўқилади
Филиппинда юк машинасининг жарга қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Фото: Inquirer
Филиппин шимолида юк машинасининг жарга қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 20 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Inquirer нашри хабар берди.
Воқеа 31 октябрь кечки вақт Апаяо вилоятида юз берган. Автобусда қўшни вилоятдан ҳукумат ёрдамида сифатида пул ва уруғ олиб уйларига қайтаётган кекса ёшлилар кўпчиликни ташкил қилган.
Йўл ва жамоат ишлари маҳаллий департаменти вакилининг маълум қилишича, ҳайдовчи носоз тормозлар сабабли бошқарувни йўқотган. Юк машинаси жарга қулашдан олдин тўнтарилиб кетган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш