Жаҳон | 19:02 / 01.11.2019
5567
1 дақиқада ўқилади

Словакия циркларида жониворлар билан томоша кўрсатиш тақиқланди

Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги экспертлари томонидан тайёрланган ушбу қонун ҳужжатини бузганларга 20 минг еврогача жарима солиниши мумкин.

Словакияда цирк томошаларида итлар, мушуклар ва уй қундузларидан бошқа барча жонзотлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги фармойиш кучга кирди. Бу ҳақда "Жониворлар озодлиги" жамоат ташкилоти вакили Сильвия Чанёва маълум қилди.

"Юзлаб норозилик акциялари ва 54 мингта имзо йиғилган петиция билан бизни қўллаб-қувватлаган барчага ҳамда бизни эшитган сиёсатчиларга миннатдорлик билдирамиз. Бу тақиқ барчамизнинг муваффақиятимиздир", - деди Чанёва.

Мазкур фармойишга кўра, унинг ижроси устидан назорат ветеринария инспекторлари зиммасига юклатилди.

Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлиги экспертлари томонидан тайёрланган ушбу қонун ҳужжатини бузганларга 20 минг еврогача жарима солиниши мумкин.

Мавзуга оид