Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Ироқ ҳукуматини намойишчилар талабига қулоқ солишга чақирди
Фото: РИА "Новости"
Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини, коррупция, ишсизликка қарши курашиш, турмуш шароитлари яхшиланишини талаб қилмоқда.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ироқ ҳукуматини намойишчилар фикрига қулоқ солишга чақирди.
"АҚШ Ироқ ҳукуматининг жамиятдаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳар қандай жиддий ҳаракатини қўллаб-қувватлайди. Ироқ ҳукумати ўз овозлари эшитилиши учун кўчаларга чиққан ироқликларнинг қонуний талабларига қулоқ солиши керак", - дейилади Помпеонинг баёнотида.
Унинг сўзларига кўра. АҚШ вазиятни диққат билан кузатмоқда. У барча томонларни зўравонликлардан тийилишга, ҳукуматни эса октябрь ойида намойишчиларнинг ҳалок бўлганлиги ҳолатини чуқур текширишга ва ОАВга қўйилган чекловларни юмшатишга чақирди.
Аввалроқ 25 ва 30 октябрь оралиғида Ироқдаги намойишлар вақтида 100 киши ҳалок бўлгани, 5,5 минг киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини, коррупция, ишсизликка қарши курашиш, турмуш шароитлари яхшиланишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026
Ироқда Америка самолёти қулади
15:21 / 05.03.2026