Спорт | 22:00 / 03.11.2019
30899
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналдунинг сартароши ўлдириб кетилди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сартароши Рикардо Маркес Феррейра Швейцариядаги меҳмонхоналардан бирида шафқатсиз тарзда ўлдириб кетилди. Эркакнинг жонсиз танаси 2 ноябрда топилган.

Mundo Deportivo нашри маълумотларига кўра, жонсиз Феррейрани Цюрихдаги меҳмонхонанинг хонани тозалашга келган ходимаси аниқлаган. Сартарошнинг қонга беланган жонсиз танаси пичоқдан олинган жароҳат аломатлари билан каравотда ётган бўлган. 

Ходиманинг айтишича, у хонага кирганда у ердан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турган ва хона қонга беланган бўлган. Полиция жиноятни содир этган кимсаларни  қидирмоқда.

Рикардо Маркес охирги икки йил давомида Швейцарияда яшаган. Унинг мижозлари орасида Роналдудан ташқари португаликлик бир неча модель ва актрисалар бўлган.

Мавзуга оид