Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Иллюстратив фото
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:20да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен–Бейнеу автомобиль трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобиль ҳалокатга учради.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш.Х. вафот этди.
Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас.
Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва дўстларига таъзия изҳор этган ва Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026