Жаҳон | 07:31 / 06.11.2019
15195
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс энг бадавлат одамлар рейтингидаги иккинчи ўрнини йўқотди

Билл Гейтс / Фото: AFP 2019 / Tobias Schwarz

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Forbes нашри томонидан тузиладиган дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингидаги 2-ўрнини Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялари гуруҳи президенти, француз тадбиркори Бернар Арнога бой берди. 

Бернар Арно

Энди Арно 107 млрд долларлик бойлик билан 2-ўринни эгалламоқда, Гейтс эса 106,8 млрд доллар билан 3-ўринга тушиб кетди.

Рўйхатда ҳамон Amazon асосчиси Жефф Безос 112,4 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда.

Июнь ойида Арнонинг давлати илк бор 100 млрд доллардан ошганди ва у етакчи учталикка кирганди. Француз Европанинг энг бадавлат инсони ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид