Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва-Фарғона авиарейсида ўзбекистонлик йўловчи вафот этди
Фото: РИА Новости / Анар Мовсумов
Москванинг Домодедово аэропортидан Фарғонага рейс бажарган самолёт йўловчининг ўлими сабабли Самарада фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Самара аэропорти матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Домодедово-Фарғона йўналиши бўйича SVR2419 рейсини бажарган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли Самарадаги “Курумоч” аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Шифокорлар самолётга етиб келишганда, йўловчи вафот этиб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган йўловчи Ўзбекистон фуқароси бўлган. Унинг ўлимига инфаркт сабаб бўлган.
Аввалроқ, 6 ноябрь кечки вақт “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учган (HY-502 рейс) самолёти йўловчилардан 5 нафари - Ўзбекистоннинг 3 фуқароси ҳамда Россиянинг 2 фуқароси соғлиги ёмонлашгани сабабли Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишига тўғри келганди. Йўловчиларга самолёт қўнганидан кейин биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган. Шундан кейин самолёт 7 ноябрь эрталаб Тошкентга учиб кетган.
Мавзуга оид
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
20:38 / 31.03.2026
Москвада 7 ёшли қиз 88 минг долларни ташлаб юборди
11:29 / 26.03.2026
Москвада курьерларни роботлар билан алмаштириш режалаштирилмоқда
13:56 / 23.03.2026