Ўзбекистон | 09:18 / 09.11.2019
2787
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Бельгияга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюссель шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилган.

2019 йилнинг 10-13 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон-Евроиттифоқ» Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш учун Брюссел шаҳрига (Бельгия) ташриф буюради.

Ташриф дастурида Европа комиссияси, ЕИ парламенти ва бошқа органлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид