Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машғулот вақтида зарба ўтказиб юборган боксчи вафот этди
Дуайт Ричи охирги марта россиялик машҳур боксчи Константин Цзюнинг ўғли Тим Цзю билан жанг қилган ва мағлубиятга учраганди.
Австралиялик боксчи Дуайт Ричи машғулот вақтида олган зарбасидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
27 ёшли спортчи Майкл Зерафга машғулот вақтида рақиблик қилаётганди. Спарринг вақтида у танасига зарба ўтказиб юборди. Боксчи ўз бурчагига зўрға етиб борди ва ҳушидан кетди. Уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади.
Ричи сўнгги марта россиялик машҳур боксчи Константин Цзюнинг ўғли Тим Цзю билан жанг қилган ва мағлубиятга учраганди.
Дуайт Ричи профессионал рингда жами 25та жанг ўтказган бўлиб, 19 марта ғалаба қозонган ва икки марта мағлубиятга учраган.
Мавзуга оид
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025
Пакяо ва Мейвезер реванш жангини ўтказади
19:36 / 22.09.2025
Боксчи ўн йиллар олдин қўлга киритган медалини ўзини адолатли тарзда мағлуб этган рақибига қайтарди
18:37 / 19.09.2025