19:00 / 12.11.2019
0
9267

Афғонистонда «Толибон»нинг уч нафар раҳбари озодликка чиқарилди 

Уларнинг озод этилиши эвазига толиблар қўлида бўлган икки нафар хорижлик мутахассис ҳукуматга топширилган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакат ҳукумати 2016 йилда ўғирлаб кетилган Кобулдаги Америка университетининг икки нафар хорижлик профессорига алмаштириш учун "Толибон" ҳаракатининг уч нафар раҳбари озодликка чиқарилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Ariana News агентлиги хабар берди.

Ғанининг сўзларига кўра, уларни муддатидан аввал озодликка чиқариш тўғрисидаги қарор "оғир, лекин муҳим инсоний қадам" бўлди. 

Маълумот берилишича, қамоқхонадан "Ҳаққоний тармоғи" экстремистик ташкилоти раҳбарлари Ҳожи Мали Хон, Ҳафиз Рашид ва Анас Ҳаққоний, "Толибон" раҳбарларидан бирининг укаси Сирожиддин Ҳаққоний озодликка чиқарилган.

Уларнинг озод этилиши эвазига толиблар қўлида бўлган икки нафар хорижлик мутахассис ҳукуматга топширилган. Америкалик ва австралиялик икки профессор 2016 йилда жангарилар томонидан асир олинганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top