Ўзбекистон | 15:42 / 12.11.2019
2676
1 дақиқада ўқилади

Ҳелсинкида Ўзбекистон савдо уйи очилади

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюссел шаҳрида Европа иттифоқига раислик қилаётган Финляндия Республикаси ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-ЕИ Ҳамкорлик кенгашининг 15-мажлиси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон-Финляндия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик, фан, маданият, таълим каби долзарб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар ва шартномавий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашни қўллаб қувватладилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ишини қайта тиклаш, Ҳелсинки шаҳрида Ўзбекистонда савдо уйини очиш ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган мақсадларни амалга оширишнинг амалий шакли бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, вазирлар халқаро сиёсатга доир баъзи масалалар юзасидан фикр алмашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид