Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги Telegram'да танлов ўтказмоқда. Бош соврин – «Spark»
Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида «Ҳуқуқ билимдонлари» танловини ўтказмоқда.
1 ноябрдан бошланган танлов 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар янги йил арафасида эълон қилинади.
Ғолибларга қуйидаги совғалар топширилади:
1-ўрин – "Spark" автомашинаси;
2-ўрин – Малайзияга 2 кишилик йўлланма;
3-ўрин – iPhone 11 PRO.
Бундан ташқари, биринчи босқич ғолибига алоҳида қимматбаҳо совға ҳам берилади.

Танловнинг биринчи босқичи 1-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу вақт давомида иштирокчилар Telegram'даги @huquqiyaxborot каналига белгиланган тартибда дўстларини қўшишлари керак. Каналга энг кўп обуначи қўшган 500 нафар иштирокчи танловнинг 2-босқичига ўтади.
1-босқич шартлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
2-босқичга чиққан 500 қатнашчи 30та саволга жавоб бериши керак бўлади. Саволлар "Ҳуқуқий ахборот" каналида берилган маълумотларга асосан тузилади. Тестдан муваффақиятли ўтганлар 3-босқич – финалда иштирок этадилар.
Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.
Эслатма: олий юридик маълумотга эга, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг танловда иштирок этиши тақиқланади.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026