Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Burger King Европада сунъий гўштдан тайёрланган бургерлар сотишни бошлади
Ушбу бургер учун сунъий гўштларни Нидерландиянинг The Vegetarian Butcher компанияси етказиб беради.
Американинг Burger King ресторанлар тармоғи Европанинг 20дан ортиқ бозорида ўсимликдан тайёрланган гўштли бургерлар сота бошлади. Бургер Rebel Whopper деб аталади.
Ушбу бургер учун сунъий гўштларни Нидерландиянинг The Vegetarian Butcher компанияси етказиб беради.
Burger King АҚШда Impossible Foods компанияси билан ҳамкорлик қилади, аммо гўшт ўрнини босувчи маҳсулотдан тайёрланган бургерлар таркибида генетик модификациялашган бирикмалар борлиги учун Европа иттифоқи ҳудудида сотилишига рухсат берилмаганди. ЕИ қоидаларига кўра, бундай маҳсулотлар сотилишидан олдин текширувдан ўтиши лозим.
The Vegetarian Butcher 2007 йилда ташкил этилган. Компания ўсимликлардан товуқ гўшти, вегетарианлар сосискаси ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган. Компанияни 2018 йилда Unilever концерни сотиб олган.
Гўштсиз бургер: Америка фастфуд бизнесида инқилобий давр бошландими?
Мавзуга оид
17:59 / 17.12.2025
Burger King Ўзбекистонда фаолият бошлади
13:00 / 19.04.2025
Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди
23:30 / 10.10.2024
Интернетда Burger King’нинг 5 миллиондан ортиқ мижозига оид маълумотлар тарқалиб кетди
19:42 / 05.12.2022