Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистондаги лойиҳа учун 213 млн доллар қарз ажратади
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилади. Ўзбекистон президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 7 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатга 23,023 млрд. япон иенаси (213,175 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг) миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланган;
Лойиҳанинг умумий қиймати 321,575 млн. АҚШ доллари эквивалентини, улардан:
213,175 млн. АҚШ доллари эквиваленти Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарзини ташкил этади;
59,1 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улушини ташкил этади;
49,3 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида Лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улушини ташкил этади.
Белгиланишича:
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Лойиҳа доирасида тўлов амалиётлари, жумладан ойлик иш ҳақлари, солиқ ва бошқа харажатларни тўлаш Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги Ғазначилигида ҳамда тижорат банкида алоҳида очиладиган ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.
Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2020 – 2024 йиллар) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида тузиладиган Лойиҳанинг қарз битимини ва унга киритиладиган ўзгартиришларни имзолаш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда қуйидагиларга ҳуқуқий хулоса берилади:
Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги қарз битимига;
Лойиҳа доирасида Агентлик ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг қарз маблағларини қайта кредитлаш битимларига.
Қуйидагилар:
Лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026