Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Янги йил яқинлашгани сари байрам шукуҳи билан бирга барчамиз учун ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарувчи – пиротехника воситалари ҳам кўпайиб қолади. Тўсатдан бўладиган қасир-қусур ёш бола тугул катта ёшдаги одамни ҳам эсанкиратиб қўяди. Ана шундай ёқимсиз пақилдоқларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги автомашина кузатувга олинди ва автоулов белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 78,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 67 290 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:34
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026