Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ННТни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун бож ставкаси пасайтирилади
Ўзбекистонда давлат божи ставкаларига ўзгартириш киритилади.
Ҳукуматнинг айрим қарорларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасига кўра, Давлат божи ставкаларининг 8-банди (Адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун) янги таҳрирда баён этилади.
Эндиликда, адлия органлари томонидан халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари миқдорида бож ундирилади.
Шунингдек:
республика ва вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида (ҳозирда - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари);
фаолиятини вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида (ҳозирда - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари) миқдорида давлат божи ундирилади.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026