13:27 / 14.11.2019
0
11820
Реклама

LG SK9Y саундбари – нозик ижродаги кучли овоз

Хоналарнинг бурчагига ўрнатилувчи қўшниларни чўчитувчи баланд, қўрқинчли овоздаги колонкалар энди узоқ ўтмишда қолди.

 

Бугунги кунда истеъмолчи оддийлик ва самарадорликни танлайди. Оддий хонадондаги ҳолливуд сифатидаги товуш – бу орзу эмас, балки LG'нинг янги ютуғи. Бу сафар компания дастурчилари ўз истеъмолчиларига сифат ва функционалликни қадрлайдиганлар учун ихчам, замонавий ва ишончли акустика тизими –  SK9Y саундбари тақдим этди. У ҳар қандай ҳажмдаги горизонтал юзага, деворга қулай тарзда жойлаша олади ва хона интерьерига мос тушади.

LG SK9Y саундбари – хонада кам жойни эгаллайдиган «уй кинотеатри»нинг кучли кўпканалли ҳажмдаги овозга эга акустик таркибий қисми. 

Dolby Atmos технологияси товушлар билан ақл бовар қилмас мўъжизаларни ярата олади – у аудиоматериалларнинг янада реалроқ ижросини таъминлаган ҳолда уч ўлчамли майдонга жойлаша олади.

 

Жангари фильмлар, драма, мусиқали ва спорт кўрсатувлари, мультфильмлар, ҳужжатли кинолар ва ҳаттоки, янгиликлар намойиши – буларнинг бари товушни  индивидуал созлашни талаб этади, сабаби ҳар қандай товуш режими бир-биридан баланд-пастлиги ва ўз ички схемаси билан ажралиб туради. Овозни мослаштирилган бошқарув тизими сиз кўрмоқчи бўлган дастур турини мустақил равишда аниқлайди, ёқимли ва тиниқ тингловни таъминлаган ҳолда автоматик тарзда керакли товуш режимини танлайди. Футбол ўйинини томоша қилишни ҳудди стадионда ўтириб матчни кузатиш билан таққослаш мумкин, классик мусиқа концерти эса сизга чинакам филармония қаршисида тургандек таассурот бағишлайди. Шу билан бирга, севимли қўшиқларингиз эндиликда одатдагидан кўра, янада  тушунарлироқ, жонлироқ эшитилиб, қалбингиз тубигача етиб боради.

4K Pass-Through функцияси – қулай ва ишончли аудиотизимнинг яна бир мукаммал хусусияти. Агар соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, кенг оқимдаги мультимедиа маҳсулотларини намойиш этиш учун видео сифати стандарти ишлаб чиқилган.  SK9Y саундбари НDCP 2.2 технологиясини кўтара олади, бу эса ўз навбатида уй кинотеатри орқали 4K-тасвир сифатини йўқотмаган ҳолда юқори даражадаги контентдан завқ олиш имконини беради.

 

Маҳсулот юқори самарали, юқори сифатли аудио ва видео компонентларни ишлаб чиқариб, ўз фаолияти давомида фақатгина кучли натижаларни кўрсата олган Англия компанияси – Meridian Audio билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди. Шу сабабли, SK9Y саундбарини энг яхши телевизор овози билан ҳам таққослашга ҳожат йўқ. Овозлар тоза, юмшоқ, бас товуши эса асабга тегмаган ҳолда идеал овознинг умумий симфониясига ҳамоҳанг тарзда сингиб кета олади. Тизим осон ва интуитив бошқарилади. У ўзининг алоҳида пультига эга, бироқ зарур ҳолларда, телевизор пульти орқали ҳам бошқариш имкони бор.

Эндиликда сиз ўз хонадонингиздан чиқмаган ҳолда, сиз ўзингиз ва дўстларингиз учун спорт мусобақаси ва кино премьераларнинг ажойиб томошасини ёки мароқли дискотекаларни осонлик билан ташкил этишингиз мумкин.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top