Ўзбекистонлик мигрантлар асосан қайси мамлакатларда ишлаётгани маълум қилинди
Бугунги кунда 2 миллион 600 нафар Ўзбекистон фуқароси ўзга давлатларда меҳнат қилмоқда.
Халқаро пресс клубнинг "Пресс-қаҳва" дебатлари дастурининг ишсизлик ва меҳнат муносабатларига бағишланган анжуманида айтилишича, уларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион 200 нафари Россияда, 350 минг нафари Қозоғистонда, 80 минг нафари Жанубий Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркия ва бошқа мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Кўпчилик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мазкур статистикаси реал ҳаётдаги рақамлардан фарқ қилишини айтади. Вазирлик вакили рақамлар ўртасидаги фарқ катта эмаслигини маълум қилган. Мутасаддиси маълумотига кўра, хориждан ўтган йили меҳнат мигрантлар Ўзбекистонга 5 миллиарддан ортиқ валюта юборган.
Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий нофаол аҳоли 205 минг нафарга камайган. Ишсизлик 9 фоиздан 8 фоизга тушган. Яъни айни ҳисоботларда, мамлакатимиздаги ишсизлар сони 1 миллион 300 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 минг нафари касбга ўргатиш курсларига жалб этилган. 50 минг нафар аҳолига ишсизлик нафақаси берилади. Айни дамда 304 минг 500 та янги иш ўринлари яратилган.
Ишсизлик энг юқори бўлган ҳудудлар бу Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидир.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024