Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятидаги раҳбарлар сафида яна ўзгариш рўй берди
Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига оид раҳбариятда ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари А.Содиқов маълум қилди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Боймиров Облояр Собирович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Оқбоев Фарҳод Бердиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Фарход Оқбоев ўрнини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳайдаров Ғанишер Аҳмадович эгаллади.