Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда она ва болалари ис газидан заҳарланиб вафот этди, ота шифохонада
Наманган вилоятининг Уйчи туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди, яна бир киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«2019 йил 17 ноябрь куни соат 03:10ларда Наманган вилояти Уйчи тумани «Дўстлик» МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланган. Воқеа жойида 3 нафар фуқаро вафот этган (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди), 1 нафар фуқаро (хонадон соҳиби) туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур мудҳиш воқеа сабаблари ўрганилганда, газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлиги талабларига риоя қилинмагани аниқланган. Хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган, натижада ис гази ҳосил бўлиб, фуқаролар ухлаб ётган вақтларида заҳарланган», дейилади хабарда.


Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Азиз ҳамюртлар! Кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг. Ис газидан заҳарланишдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг», дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026