15:01 / 19.11.2019
0
8807

Юнусобод туманидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йил 19 ноябрь куни соат 11:09да, Юнусобод тумани, И.Аҳмад кўчаси, 14-уйда жойлашган, «Smart Stroy Building» ва «Teplo Luks Biznes» МЧЖларга қарашли омборхона 200 кв.м. майдонида ёнган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғиндан 1500 кв.м. майдонидаги қурилмалар сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 11:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 11:49да қуршаб олиниб, соат 12:01да ўчирилган. 

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 6та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top