Жаҳон | 08:18 / 20.11.2019
6849
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Саудия Арабистонидаги қўшинлар сонини оширади 

Фото: US military photograph / Public Domain

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Саудия Арабистонига қўшимча қўшин юборишини маълум қилди.  

Трампнинг таъкидлашича, қўшиннинг бир қисми Саудия Арабистонига етиб келган. Подшоҳликдаги америкалик ҳарбийлар сонини 3 минггача ошириш мўлжалланган.

АҚШ президентининг айтишича, ҳарбийлар Саудия Арабистонидаги нефть объектларини ҳимоя қилишади ва у ерда қанча зарур бўлса, шунча вақт қолишади.

14 сентябрда Саудия Арабистонининг иккита нефть объектига дронлар билан зарба берилиши оқибатида уларда ёнғин чиққанди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид