Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш мақсадида уланган газ туфайли яна портлаш: бу сафар Андижонда
2019 йилнинг 20 ноябрь куни кеч соат 2:30лар атрофида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, “Шоҳгузар” МФЙ ҳудудида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро Х.С. хонадонида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлди.
“Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур портлаш натижасида Х.Э.нинг турмуш ўртоғи С.Э. 5 фоиз, 2001 йилда туғилган ўғли О.М. эса 45 фоиз тана қисмининг куйиши оқибатида касалхонага ётқизилган.
Ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг сабаблари “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва тегишли идоралар томонидан ўрганилганда, фуқаро Х.Э. хонадонига қўлбола (юмалоқ шаклдаги) иситиш мосламаси ўрнатиб, унга 1,5 метр оддий резина шланг улаб фойдаланиши ҳамда резина шлангнинг емирилиши оқибатида, сизиб чиққан газ ҳидини сезмасдан электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди, дейилади маълумотда.
Ҳозирда воқеа юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Эслатиб ўтамиз, куни кеча ўзбошимчалик ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида, Фарғона вилоятида ҳам хонадон эгасининг мутлақо хавфсизликка зид равишда, газ қувурига велосипед резина камераси улаб қўйиши натижасида мана шундай ҳолат содир бўлган эди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг республикадаги филиаллари томонидан, аҳоли ўртасида газдан ва айниқса, ис газидан заҳарланиш каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган огоҳлантиришларга қарамай, афсуски, фуқаролар томонидан ускуналарни ишлатиш йўриқномаси талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги ҳамда ўзбошимчалик билан иш тутаётганликлари оқибатида, кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ яна бир бор газ истеъмолчиларидан огоҳ бўлишларини, хонадонларидаги мавжуд барча газ ускуналаридан йўриқнома талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланишларини сўрайди.
Техник носозлик кузатилганда дарҳол газ таъминоти корхоналарига 104, 1104, 71 200-08-04 рақамлари орқали мурожаат этишни унутманг!” - дейилган хабарда.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026