10:01 / 21.11.2019
1
10453

Сайёҳлар круиз лайнерини йўналишини ўзгартиришга мажбур қилишди

Фото: AFP

Испаниянинг Малага шаҳридан Пальма-де-Майорка шаҳрига йўналаётган круиз лайнеридаги йўловчиларининг бир қисми Барселонада тўхташга қарши чиқиб, бошқа шаҳар - Таррагона томон сузишни талаб қилишгач, йўловчилар орасида қаерга бориш учун овоз берилди. Унинг натижасига кўра, Таррагона томон сузишни истовчилар кўпчиликни ташкил қилган ва натижада лайнер белгиланган йўналишини ўзгартиришига тўғри келган. Бу ҳақда El Periodico нашри хабар берди. 

Таррагона порти сайёҳлик мавсуми якунлангани сабабли 2 ноябрдаёқ ёпилган бўлган. Бироқ кеманинг 311 йўловчиси йўналишга киритилмаган шаҳарга боришни исташгач, порт ходимлари меҳмонлар келишига дарҳол тайёргарлик кўра бошлашган. Овоз беришга кўра, Барселонага боришни истовчилар анча камроқни – 151 кишини ташкил қилган.

Йўловчиларнинг аксарияти нима учун Барселонага киришни истамагани сабаби номаълум. Бироқ лайнернинг Таррагонага келиши эвазига у ерда қабул қилинган йўловчилар сони бўйича рекорд ўрнатилган: ўтган мавсумда портга 127495 киши келган бўлса, ушбу мавсумда улар сони 127997 нафарни ташкил қилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top