Технология | 10:34 / 22.11.2019
8876
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi ҳар сонияда биттадан смартфон ишлаб чиқаради

Фото: unsplash.com

Пекинда 2019 World 5G Convention тадбирида Xiaomi компанияси смартфонлар ишлаб чиқарилувчи янги заводи ишга туширилишини эълон қилди. Янги  заводнинг ўзига хос жиҳати шу бўладики, унда йиғиш линияси замонавий технологиялар қўлланган ҳолда тўлиқ автоматлаштирилган бўлади. Бу эса компаниянинг мобил қурилмаларига катта талабни қондиришга имкон беради. 

Янги завод қуввати ҳар йили 1 млнта смартфон ишлаб чиқаришга имкон беради. Бироқ истиқболда смартфонлар ишлаб чиқарилиши бир сонияда бир смартфонга етказилади, бу эса анъанавий заводлар ишлаб чиқариш қувватидан 60 фоизга кўпроқни ташкил қилади. Инновацион корхона қурилиши бошлаб юборилган. У Пекин иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасида жойлашади. 

Xiaomi, шунингдек, 5G-смартфонлар йўналишини ривожлантирмоқчи. Келаси йил компаниянинг 300 доллардан қимматроқ барча қурилмалари 5G тармоқларида ишлай олади.  

Жумладан, Хитой компанияси 5G-смартфонларнинг 10 та моделини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид