Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия соҳил қўриқлаш хизмати 149 нафар муҳожирни қутқарди
Италия соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари Лампедуза ороли яқинида қайиғи ҳалокатга учраган 149 нафар муҳожирни қутқарди.
Хабар қилинишича, ичида 149 нафар муҳожир бўлган узунлиги 10 метрли қайиқ қутқарувчилар катери яқинлашган вақтда ағдарилиб кетган.
Кейинги вақтда Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг жиддий миграцион инқироз кузатилмоқда. Африка ва Яқин Шарқдан муҳожирлар тўлқини Европа давлатларига денгиз йўли орқали кириб келмоқда.
Италия ИИВнинг маълумот беришича, 2018 йилда Италияга денгиз орқали 23 минг муҳожир кириб келган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026