Жамият | 10:51 / 25.11.2019
14190
2 дақиқада ўқилади

Қўқондаги автотураргоҳда содир бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Қўқон шаҳридаги автомобиллар тураргоҳида содир бўлган воқеа юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги расмий баёнот берди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг берган маълумотига кўра, ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Қўқон шаҳар, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси” МЧЖ ёнидаги жойдан “Улуғбек Мега Транс” МЧЖ раҳбари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, йўналишсиз такси автомашиналари учун рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида фойдаланиб келгани аниқланган. 

Йўловчиларни ҳақорат қилган фуқарога Қўқон шаҳар Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаронинг рухсатсиз, ўзбошимчалик билан тураргоҳ сифатида жойдан фойдаланганлиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қўқон шаҳар бўлими томонидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, тарқалган видеода икки ëш йигит бозордан мижоз олиб чиқиб кетмоқчи бўлаëтган лицензияли таксидан зўравонлик билан 5000 сўм ундиришга урингани акс этган. Ҳайдовчидан пул талаб қилаётган йигитлар таксидаги кекса йўловчиларни ҳам ҳақорат қилган ва ҳайдовчи 5000 сўм бермаса машинанинг бозор ҳудудидан чиқарилмаслигини айтган. 

Мавзуга оид